phone +99871 236 25 53
email info@capitaltrust.uz
Eye Кўриш қобилияти чекланганлар учун
Capital Trust Invest

КЎЧМАС МУЛК БЎЙИЧА ИШОНЧЛИ ҲАМКОР

Кўчмас мулк объектларига ва уларга бўлган хуқуқларга доир битимларни тузишда воситачи
icon
Кўчмас мулк объектларининг ва уларга бўлган хуқуқларнинг савдо ташкилотчиси
icon
Кўчмас мулк бозорида ахборот, таҳлил, тавсия ва маслахат хизматлари

Аукцион

Қурилиши тугалланмаган корхона

Манзил: Қашқадарё в., Қарши ш., Ғ.Ғулом МФЙ, Жайхун к., 7-уй

Майдони: 1.21 Га

Бошланғич баҳоси: 2 812 366 000 сўм
Закалат суммаси: 421 854 900 сўм

    2021 йил 16 апрел куни соат 11.00.да бўлиб ўтадиган очиқ аукцион савдосига “Қашқадарё Дори-Дармон” МЧЖнинг 11.03.2021 йилдаги №03-03/147-сонли буюртманомасига асосан жамият тасарруфида бўлган Қарши шаҳар, Ғ.Ғулом МФЙ, Жайхун кўчаси, 7-уй манзилида умумий 1.21 Га ер майдонида жойлашган, қурилиши тугалланмаган “йиллик 4 млн дона қуруқ кукун шаклидаги антибиотик” ишлаб чиқариш корхонаси учун мўлжалланган кўчмас мулк қўйилмокда. Бошланғич баҳоси: 2 812 366 000 сўм.

    Юқоридаги кўчмас мулк 2021 йил 16 апрел куни соат 11:00.да сотилмаган тақдирда, такрорий савдолар 2021 йил  1,17 май ҳамда 1,16 июн кунлари соат 11:00 да бўлиб ўтади.

           Юқоридаги кўчмас мулк билан буюртмачи ташкилот вакиллари иштирокида бевосита манзилга чиқиб танишиш мумкин. Аукцион савдосида қатнашиш истагини билдирган талабгорлар савдо ташкилотчиси билан тузиладиган закалат келишувига асосан кўчмас мулк бошланғич нархининг 15 % дан кам бўлмаган миқдорида закалат пулини тўланганлигини тасдиқловчи хужжат билан бирга қуйидаги хужжатларни тақдим қилишлари шарт: 

   - юридик шахслар - давлат рўйхатидан  ўтказилганлиги тўғрисида гувохнома нусхаси, ваколатли вакил учун қонун хужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома, унинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжат нусхаси илова қилинган ҳолда;

   - жисмоний шахслар - паспорт нусхаси, ваколатли вакил қатнашган тақдирда, ваколатли вакил учун қонун хужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома, унинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжат нусхаси илова қилинган ҳолда;

 Аукцион савдосида иштирок этувчи талабгорлардан буюртманомаларни қабул қилиш расмий иш кунларида (шанба, якшанба ва байрам кунларидан ташқари) соат 10:00.дан 16:00.гача қабул қилинади.Талабгорлардан буюртмаларни қабул қилиш савдо ўтказиладиган кундан бир иш куни олдин соат 16:00.да тўхтатилади.Савдо ғолибига аукцион савдоси натижалари бўйича ғолиблик баённомаси имзоланган санадан бошлаб 10 кун ичида сотувчи билан олди-сотди шартномаси имзолаш мажбурияти юклатилади.

  Закалат пулини тўлаш учун реквизитлар «CAPITAL TRUST INVEST» МЧЖ.  АТ “Xalqbank” Тошкент шахар филиали амалиёт бўлими. х/р: 20208000100757166001. МФО  01132. СТИР   304 802 952.

Савдо ташкилотчисининг манзили: Тошкент шахар, Миробод тумани, Истиқбол кўчаси 34 уй.

Аукцион савдоси ўтказиладиган манзил: Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳар, Насаф кўчаси, 25-уй.                     Телефон: +998-71-205-85-53. www.capitaltrust.uz.

Лицензия RR – 0298.

Контакт

icon 1 Тошкент ш., Миробод т., Истиқбол к. 34 уй

icon 2 +99871 236 25 53

email info@capitaltrust.uz

icon 3 www.capitaltrust.uz

 
Zoom out Zoom Default Zoom in