Аукцион
2 қаватли дорихона биноси
Манзил: Хоразм в., Урганч т., Қоровул қ., Мустақиллик к., 12-уй
Майдони: 1286,88 кв.м.
2021 йил 30 апрел куни соат 11.00.да бўлиб ўтадиган очиқ аукцион савдосига “Хоразм Дори-Дармон” МЧЖнинг 29.03.2021 йилдаги №104/02-сонли хатига асосан жамият тасарруфида бўлган Хоразм вилояти, Урганч тумани, Қоровул қишлоғи, Мустақиллик кўчаси, 12-уй манзилида умумий 1979,03 кв.м. ер майдонида жойлашган, умумий биноларнинг фойдали майдони 1286,88 кв.м.дан иборат бўлган (хозирги кунда фаолияти тўхтатилган) 2 қаватли дорихона биноси қўйилмоқда. Бошланғич баҳоси: 1 948 256 400 сўм. Мулкнинг бошланғич баҳоси ҚҚСни инобатга олган ҳолда кўрсатилган.
Юқоридаги кўчмас мулк 2021 йил 30 апрел куни соат 11:00.да сотилмаган тақдирда, такрорий савдолар 2021 йил 17 май, 1,16 июн хамда 1,16 июл кунлари соат 11:00 да бўлиб ўтади.
Юқоридаги кўчмас мулк билан буюртмачи ташкилот вакиллари иштирокида бевосита манзилга чиқиб танишиш мумкин. Аукцион савдосида қатнашиш истагини билдирган талабгорлар савдо ташкилотчиси билан тузиладиган закалат келишувига асосан кўчмас мулк бошланғич нархининг 15 % дан кам бўлмаган миқдорида закалат пулини тўланганлигини тасдиқловчи хужжат билан бирга қуйидаги хужжатларни тақдим қилишлари шарт:
- юридик шахслар - давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида гувохнома нусхаси, ваколатли вакил учун қонун хужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома, унинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжат нусхаси илова қилинган ҳолда;
- жисмоний шахслар - паспорт нусхаси, ваколатли вакил қатнашган тақдирда, ваколатли вакил учун қонун хужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома, унинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжат нусхаси илова қилинган ҳолда;
Аукцион савдосида иштрок этиш учун аризалар расмий иш кунлари соат 10.00 дан 16.00 гача қабул қилинади (13.00 дан 14.00 гача тушлик). Талабгорлардан аризалар қабул қилиш аукцион савдоси санасидан бир иш кун олдин соат 16:00.да тўхтатилади. Савдо ғолибига аукцион савдоси натижалари бўйича ғолиблик баённомаси имзоланган санадан бошлаб 10 кун ичида сотувчи билан олди-сотди шартномаси имзолаш мажбурияти юклатилади. Кўчмас мулклар учун тўловлар амалга ошириш муддати олди-сотди шартномасида сотувчи томонидан белгиланади.
Закалат пулини тўлаш учун реквизитлар «CAPITAL TRUST INVEST» МЧЖ. АТ “Xalqbank” Тошкент шахар филиали амалиёт бўлими. х/р: 20208000100757166001. МФО 01132. СТИР 304 802 952.
Манзил: Тошкент шахар, Миробод тумани, Истиқбол кўчаси 34 уй.
Телефон: +998-71-205-85-53. www.capitaltrust.uz.
Лицензия RR – 0298.
