phone +99871 236 25 53
email info@capitaltrust.uz
Eye Кўриш қобилияти чекланганлар учун
Capital Trust Invest

КЎЧМАС МУЛК БЎЙИЧА ИШОНЧЛИ ҲАМКОР

Кўчмас мулк объектларига ва уларга бўлган хуқуқларга доир битимларни тузишда воситачи
icon
Кўчмас мулк объектларининг ва уларга бўлган хуқуқларнинг савдо ташкилотчиси
icon
Кўчмас мулк бозорида ахборот, таҳлил, тавсия ва маслахат хизматлари

Аукцион

8-сонли дорихона биноси

Манзил: Қорақалпоғистон Рес., Амударё т., Манғит ш., Мустақиллик к.

Майдони: 886,20 кв.м

Бошланғич баҳоси: 2 692 876 800 сўм
Закалат суммаси: 403 931 520 сўм

Очиқ аукцион савдосига “Қорақалпоқ Дари-Дармоқ” МЧЖнинг 14.09.2020 йилдаги №274-сонли буюртманомасига асосан тасарруфида бўлган Қорақалпоғистон Республикаси, Амударё тумани,  Манғит шахри, Мустақиллик кўчасида  1167,00 кв.м. ер майдонида жойлашган, фойдаланиш майдони 886,20 кв.м., қурилиш ости майдони 692,80 кв.м.дан иборат 8-сонли дорихона биноси, бошланғич нархи- 2 692 876 800 сўм бўлган кўчмас мулк қўйилмокда.

Аукцион савдоси 2020 йил 16 октябр куни соат 15.00.да Тошкент шахар, Миробод тумани, Истиқбол кўчаси 34 уй  манзилида бўлиб ўтади.

Юқоридаги кўчмас мулк 2020 йил 16 октябр куни соат 15.00.да сотилмаган тақдирда, такрорий савдолари 2020 йил 2,17 ноябр 2,17 декабр кунлари соат 15.00 да бўлиб ўтади.

Юқоридаги кўчмас мулк билан буюртмачи ташкилот вакиллари иштирокида бевосита манзилга чиқиб танишиш мумкин. Аукцион савдосида қатнашиш истагини билдирган талабгорлар савдо ташкилотчиси билан тузиладиган закалат келишувига асосан кўчмас мулк бошланғич нархининг 15 % дан кам бўлмаган миқдорида закалат пулини тўланганлигини тасдиқловчи хужжат билан бирга қуйидаги хужжатларни тақдим қилишлари шарт: 

   - юридик шахслар - давлат рўйхатидан  ўтказилганлиги тўғрисида гувохнома нусхаси, ваколатли вакил учун қонун хужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома, унинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжат нусхаси илова қилинган ҳолда;

   - жисмоний шахслар - паспорт нусхаси, ваколатли вакил қатнашган тақдирда, ваколатли вакил учун қонун хужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома, унинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжат нусхаси илова қилинган ҳолда.

 Аукцион савдосида иштирок этувчи талабгорлардан буюртманомаларни қабул қилиш расмий иш кунларида (шанба, якшанба ва байрам кунларидан ташқари) соат 10:00.дан 16:00.гача қабул қилинади.Талабгорлардан буюртмаларни қабул қилиш савдо ўтказиладиган кундан бир иш куни олдин соат 16:00.да тўхтатилади.Савдо ғолибига аукцион савдоси натижалари бўйича ғолиблик баённомаси имзоланган санадан бошлаб 10 кун ичида сотувчи билан олди-сотди шартномаси имзолаш мажбурияти юклатилади.

  Закалат пулини тўлаш учун реквизитлар «CAPITAL TRUST INVEST» МЧЖ.  АТ “Xalqbank” Тошкент шахар филиали амалиёт бўлими. х/р: 20208000100757166001. МФО  01132. СТИР   304 802 952.

Манзил: Тошкент шахар, Миробод тумани, Истиқбол кўчаси 34 уй.

Телефон: +998-71-236-25-53. www.capitaltrust.uz.

Лицензия RR – 0298.

Контакт

icon 1 Тошкент ш., Миробод т., Истиқбол к. 34 уй

icon 2 +99871 236 25 53

email info@capitaltrust.uz

icon 3 www.capitaltrust.uz

 
Zoom out Zoom Default Zoom in