phone +99871 236 25 53
email info@capitaltrust.uz
Eye Кўриш қобилияти чекланганлар учун
Capital Trust Invest

КЎЧМАС МУЛК БЎЙИЧА ИШОНЧЛИ ҲАМКОР

Кўчмас мулк объектларига ва уларга бўлган хуқуқларга доир битимларни тузишда воситачи
icon
Кўчмас мулк объектларининг ва уларга бўлган хуқуқларнинг савдо ташкилотчиси
icon
Кўчмас мулк бозорида ахборот, таҳлил, тавсия ва маслахат хизматлари

Аукцион

9-сонли дорихонанинг бир кисми

Манзил: Тошкент вилояти, Паркент тумани, Алишер Навоий Шох кўчаси, 104-уй

Майдони: 110.71 кв.м.

Бошланғич баҳоси: 320 345 955 сўм
Закалат суммаси: 48 051 893.25 сўм

2020 йил 17 июл  куни соат 15.00.да бўлиб ўтадиган аукцион савдосига “Тошкент вилояти Дори Дармон” Акциядорлик Жамиятининг 26.06.2020 йилдаги №170/01-сонли буюртманомасига асосан жамият тасарруфида бўлган қуйидаги кўчмас мулк такроран қўйилмоқда: Тошкент вилояти, Паркент тумани, Алишер Навоий шох кўчаси 104-уйда 150.70 кв.м. ер майдонида жойлашган, ишлаб чиқариш майдони 110.71 кв.м.дан иборат 9-сонли дорихона бир қисми. Бошланғич нархи – 320 345 955  сўм. Кўчмас мулкларнинг бошланғич бахоси ҚҚС инобатга олган ҳолда белгиланган.

    Юқоридаги кўчмас мулк 2020 йил 17 июл куни соат 15:00.да сотилмаган тақдирда, такрорий савдолар 2020 йил  3,18 август, 2,17 сентябр 2,19 октябр 3,18 ноябр хамда 3,18 декабр куни соат 15:00 да бўлиб ўтади.

    Юқоридаги кўчмас мулклар билан буюртмачи ташкилот вакиллари иштирокида бевосита манзилга чиқиб танишиш мумкин. Аукцион савдосида қатнашиш истагини билдирган талабгорлар савдо ташкилотчиси билан тузиладиган закалат келишувига асосан кўчмас мулк бошланғич нархининг 15 % дан кам бўлмаган миқдорида закалат пулини тўланганлигини тасдиқловчи хужжат билан бирга қуйидаги хужжатларни тақдим қилишлари шарт: 

   - юридик шахслар - давлат рўйхатидан  ўтказилганлиги тўғрисида гувохнома нусхаси, ваколатли вакил учун қонун хужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома, унинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжат нусхаси илова қилинган ҳолда;

   - жисмоний шахслар - паспорт нусхаси, ваколатли вакил қатнашган тақдирда, ваколатли вакил учун қонун хужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома, унинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжат нусхаси илова қилинган ҳолда;

 Аукцион савдоларида иштирок этувчи талабгорлардан буюртманомаларни қабул қилиш расмий иш кунларида (шанба, якшанба ва байрам кунларидан ташқари) соат 10:00.дан 16:00.гача қабул қилинади.Талабгорлардан буюртмаларни қабул қилиш савдо ўтказиладиган кундан бир иш куни олдин соат 16:00.да тўхтатилади.Савдо ғолибига аукцион савдоси натижалари бўйича ғолиблик баённомаси имзоланган санадан бошлаб 10 кун ичида сотувчи билан олди-сотди шартномаси имзолаш мажбуриятини юклатилади.

  Закалат пулини тўлаш учун реквизитлар: «CAPITAL TRUST INVEST» МЧЖ.  АТ “Xalqbank” Тошкент шахар филиали амалиёт бўлими. х/р: 20208000100757166001. МФО  01132. СТИР   304 802 952.

Аризалар қабул қилинадиган ва аукцион савдоси ўтказиладиган манзил: Манзил: Тошкент шахар, Миробод тумани, Истиқбол кўчаси 34 уй. (71) 236-25-53. Лицензия RR – 0298.

Контакт

icon 1 Тошкент ш., Миробод т., Истиқбол к. 34 уй

icon 2 +99871 236 25 53

email info@capitaltrust.uz

icon 3 www.capitaltrust.uz

 
Zoom out Zoom Default Zoom in